Дунёга машҳур Jetex компанияси Ўзбекистон авиация бозорига қизиқиш билдиряпти

Jetex компанияси Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида FBO шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Yuz.uz ёзди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Бирлашган Араб Амирликларининг Jetex компанияси вакиллари билан видеоконференц алоқа шаклида учрашув ўтказди.

Учрашувда Jetex компанияси Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида FBO шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Компания айни мазкур лойиҳа доирасида ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида йўловчилар ва бизнес авиацияга хизмат кўрсатувчи янги махсус терминал ва ангар қуришни режалаштирмоқда.   

Jetex компанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, 5 қитъада 30 та бизнес бирлашмасига эга глобал тармоқни ташкил этган. Шунингдек, Jetex Яқин Шарқ, Туркия ва Покистонда HondaJet компаниясининг расмий дилери ҳисобланади.

FBO (Fixed Base Operator) – аэропортларда ҳаво кемалари ва йўловчиларга комплекс сервис хизматлари кўрсатувчи, хусусан, ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш, тўхташ жойи, ангарда сақлаш, техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш, ҳаво кемаларини ижарага бериш, чартерларни сотиш, такси ва яна бошқа кўплаб хизмат турларини кўрсатувчи ташкилотдир.  

(Visited 12 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь