Ўзбекистонда жамоат транспортларига тиббий қўлқобсиз чиқиш таъқиқланмоқда

Энди жамоат транспортларидан фойдаланишда нафақат тиббий ниқоб, балки тиббий қўлқоп ҳам талаб қилинади. Бу ҳақда транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Транспорт вазирлиги бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб  билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилишини маълум қилади.

Шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг санитария қоидалари ва белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.

Жорий йилнинг 19 октябридан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобда, шунингдек, тиббий қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилади.

“Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлар шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг”, дейилади хабарда.

(Visited 63 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии