“Евроньюс телеканали янги Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилмоқда

 

«Евроньюс»  ЎзЭОАВМА билан ҳамкорликда Focus кўрсатуви учун тўрт дақиқали репортаж тайёрлашга киришди. «Евроньюс» таҳлилчиларини Ўзбекистон раҳбарининг бир қатор масалалар, жумладан, транспорт ва савдо йўлакларини ташкил қилиш, шунингдек, иқтисодиётдаги ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги роли борасидаги ташаббуслари қизиқтириб қолди. Махсус репортаж «Евроньюс» журналисти томонидан тайёрланади ва соҳаларнинг етакчи мутахассислари билан қилинган суҳбатлар билан бойитилади.

Шу билан бирга, «Евроньюс» телеканалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясидаги чиқиши давомида маълум қилган муҳим ташаббусларига бағишланган, Ўзбекистонга оид тўрт видеолавҳа намойиши ҳам узатилишда давом этмоқда. Дастлабки лавҳа БМТ Бош ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини  экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди, бу ҳақдаги ҳужжат қабул қилинган кунни эса халқаро экологик тизимни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни деб эълон қилиш борасидаги махсус резолюцияни қабул қилишдек муҳим ташаббуслар ҳақида ҳикоя қилади. 

Иккинчи лавҳа келгуси йилда ЮНЕСКО  билан ҳамкорликда ўтказиладиган «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро анжуманига бағишланган.

Учинчи лавҳа БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, сўнгги лавҳа эса БМТ қошида асосий вазифаси Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига  кўмаклашишга қаратилган мунтазам фаолият юритувчи қўмитани ташкил этиш ҳақида ҳикоя қилади.

Ўзбекистон ҳақидаги ахборот кўрсатувлари қаторини «Евроньюс»нинг “Uzbekistan is upbeat on Afghan trade and development” мақоласи бошлаб берди. Мақола билан қуйидаги манбада танишишингиз мумкин 

(Visited 63 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь