Европада янги чеклов чоралари жорий этилди

Европа мамлакатларида миллий соғлиқни сақлаш тизимини хавф остига қўймслик учун янги чеклов чоралари жорий этилди.

Интенсив терапия бўлимларида кундан-кунга жой камайиб бормоқда. Бельгиянинг Намюр клиникасида бир қарашда ҳаммаси жойидагидек кўринсада, иш босим остида қолган. Айрим шифкорларнинг сўзларига кўра, улар оғир қарорлар қабул қилишига тўғри келяпти. “Биз беморларни ажратиимиз керак, яъни бир неча соат ёки бир неча кун кутишига тўғри келганларга биринчи ёрдам кўрсатишимиз керак. Биз ресурслар ва кадрларнинг ўткир етишмовчилигига мослашишимизга тўғри келяпти. Бу ҳолат барча давлатлар тиббиётида кузатиляпти” дейди Намюрдаги шифохона бош врачи Хавьер Мушар.

Тиббиёт ходимларига нисбатан ўсиб бораётган босим Бельгия ва бошқа давлатлар шифокорларини кўчага чиқишга мажбур қилди. Швейцария ҳамширалари энди уларга кучли чарчоқдан ташқари маошнинг қисқаришиҳам хавф соалаётганини айтмоқда. Гап давлат ишчиларининг маошини 1%га туширишни кўзда тутушви қонун лойиҳаси ҳақида.

Коронавирус инфекциясининг  биринчи тўлқини қаттиқ зарба берган Италия иккинчи тўлқинга яхши тайёрганрлик кўрди. Шифохоналарда қўшимча интенсив терапия бўлимлари очилди, клиникалар керакли жиҳозлар ва материаллар билан таъминланди.

Европанинг бошқа мамлакатлари ҳам пандемиянинг салбий оқибатларининг олдини олий учун ҳаракат қилмоқда. Хорватиядаги спорт комплексларининг бири тез фурсатда тез ёрдам шифохонасига айлантирилди. Янги чекловлар қанчалик самарадорлиги яқин ҳафталарда аниқ бўлади, дейилади Евроньюс хабарида. 

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 11 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии