Facebook Австралияда янгиликлар таркибидаги чекловларни бекор қилди

Facebook компанияси ва Австралия ҳукумати келишувга эришди ва ижтимоий тармоқ контентига қўйилган тақиқ олиб ташланди. Бу ҳақда Facebook эълон қилди.

“Биз Австралия ҳукумати билан келишувга эришганимиздан хурсандмиз. Биз келажакда жамият манфаатларини кўрсатадиган журналистикага инвестиция киришда давом этамиз ва яқин кунларда Facebookдаги янгиликларни қайтарамиз”, – дейилган хабарда.

Олдинроқ Facebook янгиликлар билан бўлишишга тақиқ қўйганидан сўнг Австралияда сайтлар трафиги тушиб кетган эди.

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 9 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь