Фарғонада «Камаз» ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Фарғона вилояти Риштон туманида «Камаз» автомашинаси ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Риштон туманида 21 август куни фуқаро М.A. «Камаз» автомашинасини «Учариқ» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва автомашина ағдарилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, автомашинада бўлган йўловчи И.Т. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии