Фарғонада “Spark” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 29 июль куни мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Яъни  фуқаро А.С. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Лашкар МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Т.Х.ни уриб юборди. Бунинг оқибатида велосипедчи Т.Х тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш зарурияти ҳар доим ўз долзарблигини йўқотмайди. “Йўл қоидаси – умр фойдаси” деган ҳикматли ибора бежизга айтилмаган.  Йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш, тезликни ошириш ва бошқа ҳар қандай қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

(Visited 5 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии