Филадельфияда афроамерикаликнинг ўлимидан сўнг комендантлик соати жорий этилди

AҚШда яна бир афроамерикалик Валтер Уоллеснинг вафотидан кейин келиб чиққан тартибсизликлар туфайли Филадельфияда комендантлик соати жорий этилди.

Одамларга ўз уйларидан чиққишга фақат иш жойига бориш, тиббий ва шошилинч ёрдамга мурожаат қилиш ва сайлов бюллетенларини почта орқали юбориш учун рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни полиция 27 ёшли Валтер Уоллесни қўлга олиш вақтида отиб ўлдирган. Тахминларга кўра, у полицияга пичоқ билан таҳдид қилган ва қуролни ташлаш ҳақидаги буйруғига жавоб бермаган.

Воқеа содир бўлган пайтда унинг ёнида бўлган Уоллес онасининг сўзларига кўра, у руҳий муаммоларга дуч келган. Полиция эса унга камида 9 марта ўқ узган. Кўп ўтмай Филадельфияда норозилик намойишлари бошланиб, у катта талончиликларга айланди.

Жиноятчилар дўконлардан озиқ-овқат ва жиҳозларни олиб чиқиб кетишди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 170 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, 50 дан ортиқ полициячи жароҳат олган ва камида битта полиция машинаси ёқиб юборилган. Давлат миллий гвардиясининг бир неча юз жангчилари жума куни Филаделфияга етиб келишади. Уоллес оиласи тартибсизликларни тўхтатишга чақиради.

“Мен Уолтер Уилям Уоллеснинг отасиман ва шаҳарни бузиш, дўконларни талон-тарож қилиш каби зўравонликларга тоқат қилолмайман. Aгар менинг оилам ва ўғлимни ҳурмат қилсангиз, илтимос тўхтатинг.”

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии