Флоридадаги дуэл: Трамп ва Байден охирги сайловолди митингини асосий штатда ўтказди

AҚШда президент сайловларига саноқли кунлар қолди. Президент Дональд Трамп ва Демократик партиядан номзод Жо Байден Флорида штатидаги сўнгги митингларини деярли бир вақтнинг ўзида ўтказдилар.

Флорида штатидаги сайловчилар олдида нутқ сўзлаган Трамп Aмерика сайловларига “Россия аралашуви” бўйича янги айбловлар ҳақида гапирди.

“Жо Байден ишдан бўшатиш, ва азобланиш учун номзод. Мен кўпроқ иш, вакциналар ва фаровонлик учун номзодман”, дейди AҚШ президенти Дональд Трамп.

Aйни пайтда, ҳисоботлар шуни кўрсатадики, пандемия шароитида AҚШ иқтисодиёти ЯИМнинг тарихидаги энг ёмон пасайишдан тўлиқ тикланди.

Трамп ўз яшаш жойи сифатида танлаб, овоз берган Флорида 29та сайлов овозиги эга. Бу штат 55 та овозга эга Калифорния ва 38 та овозли Техасдан  кейинги учинчи ўринда туради. Шунинг учун ҳам ҳар иккала номзод Флоридадаги митингда кўриниш берди. “Бизнинг иқтисодий сиёсатимиз шарофати билан Америкада энг тез ўсиш, энг тез қайта тикланиш кузатиляпти, бизнинг темпимиз бошқа давлатларнинг тушига ҳам кирмаган” деди Дональд Трамп.

Байденнинг сайловолди ун тартибидаги позицияси умумн бошқача. Аммо уларнинг ҳам иккаласи 3 ноябргача Флориданинг ҳам бир аҳолисининг овози қимматли эканини билишади. Бу ҳақда у олдин матбуотган, кейин ўз сайловчиларига таъкидлади. “Бу сайловда айниқса, Флоридага ҳор доимгидан кўп умид тикилган. Ҳаммаси сизга боғлиқ, Оқ уй калити сизнинг қўлингизда. Ва агар Флорида бизнинг, дмократларнинг кўк рангини танласа, ўйин якунланади” деди Жо Байден.

Байденнинг режасига Айова, Висконсин ва Миннесотада ҳам чиқиш қилиш киради. Шанба куни, Мичиганда у собиқ раҳбари АҚШнинг 44-президенти Барак Обама билан бирга чиқади. Ўша куни Трамп Пенсильваниядаги ўз тарафдорлари билан учрашиб, сўнг Джорджияга жўнайди. Айни пайтда, The Associated Press хабарига кўра, 80 миллиондан ортиқ америкаликлар муддатидан олдин сайловда овоз беришга улгурди.

Пандемия бошланганидан бери AҚШда 31% дан кўпроқ пасайиш кузатилди. Бироқ, учинчи чоракда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 33 фоиздан зиёд ўсди, деб хабар берди Савдо вазирлиги.

Демократлар эса бу рақамлар чалғитувчи эканлигини айтишмоқда, чунки иқтисодиёт йиллик равишда 4 фоизга пасайган. Aҳолининг амалдаги шахсий даромади 16,3 фоизга камайди. Бундан ташқари, қонунчилар ҳали ҳам янги рағбатлантириш тўплами тўғрисида келиша олмадилар. Ушбу фонда Байден ўзининг устувор йўналишларини яна бир бор такрорлади.

“Мен иқтисодиётни ёпмайман, мамлакатни ёпмайман. Бизни вирусдан халос қиламан”, дейди Жо Байден.
Сўровларга кўра, Байден Трампдан олдинда. Масалан, Флорида штатида 5 фоизга, шу билан бирга аҳолининг деярли ярми муддатидан олдин овоз берган. Aмалдаги раҳбарнинг ўзи эса ушбу сўровларга ишонмаслигини айтмоқда.

 

Шарофат Маҳмудова, Насиба Тўхтаева

(Visited 11 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии