Францияда бир суткада 60 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Францияда ўтган бир сутка ичида яна 60,4 мингдан ортиқ одамда коронавирус тасдиқланди. Бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар беради «Интерфакс».

Мамлакатда рекорд кўрсаткич иккинчи кун кетма-кет қайд этилмоқда. Бундан олдинги бир сутка ичида Францияда 58 мингдан ортиқ одамда COVID-19 аниқланганди.

Шунингдек, бир сутка ичида мамлакатда коронавирусдан 828 киши вафот этган.

Францияда пандемия бошланганидан буён 1,5 миллиондан ортиқ одамда COVID-19 қайд этилган, қарийб 40 минг бемор вирус қурбонига айланган.

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь