ГАЗ Ўзбекистонда автомобиль йиғишни бошлайди

Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 21-йиғилишида бир қатор келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Спот хабар берди.

Хусусан, “Группа ГАЗ” томонидан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган. Бу айнан қандай моделлар бўлиши ҳозирча номаълум.

Сентябрь ойида “РИА Новости” “Группа ГАЗ” 2021 йилда Ўзбекистонда автомобилларни йиғиш (СКД) ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган. Биринчи босқичда йилига 3 мингтагача автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган, кейинчалик ишлаб чиқариш қуввати оширилади.

Қайд этилишича, Россия автомобиль ишлаб чиқарувчиси шериги сифатида Ўзбекистондаги махсус техника ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона бўлган Крантас маҳаллий компанияси ишлайди.

(Visited 79 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии