Газеталар фақат киоскаларга керакми?

Сўнги пайтларда босма нашрлар фаолиятига эҳтиёж сезирларли тарзда пасайиб,  муштарийлар эътиборидан  четда қолмоқда. Хўш, босма даврий нашрларнинг танг ахволга келиб қолишига нима сабаб бўлмокда?
Муштарийларни сонини ошириш бўйича уларни нашрий матбуот: газета ва журналларга бўлган эътиборини қайтариш учун “Матбуот тарқатувчи АЖ томонидан қандай ишлар амалга оширилаяпти? Ушбу савол билан жамиятнинг даврий нашрларини, обуна  ва чакана  савдосини уюштириш  хизмати бошлиғи  Жамолиддин Расуловга юзландик.
   -“Айни пайтда интернет тизимида ва ахборот маконида  веб-сайтлар тезкорлик борасида босма оммавий ахборот воситаларига қараганда устун  мавқейига эга бўлишди. Обуна масаласида “Матбуот тарқатувчи” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ дан ташқари  тижорий фирмалар ҳам даврий нашрларга обуна қилиш билан шуғулланмоқдалар. Обуна пулларини ўз ҳисоб ракамларига тушириб олгач қиска муддат ичида ғойиб бўлмоқдалар. Бундан асосий жабр кўрувчи бу муштарийлар, кейинги ўринларда таҳририятлар ва қонуний тартибда ишлаётган тарқатувчилардир. Юзага келган вазият туфайли на газета ва на пулини қайтариб ололмаган муштарийни босма нашрдан кўнгли совушига сабаб бўлмоқда. Натижада электрон сайтларда янгиликларни ўқишни афзал булмокда. Очиғини айтиш керак, электрон нашрлар бир неча ОАВ функциясини ўзида мужассам этиш имкони билан ҳам устунликка эга. Текст, видео, овоз барчаси битта оммавий ахборот воситаларида мужассамлигини назарда тутмокдамиз..”
Шу ўринда бир савол пайдо бўлади, акциядорлик жамият юқоридаги сабаб ва важларни  кўрсатиш билан чегараланиб қолмоқдами  ёки бу йўлда   ечим ва янгиликларни излашга интилмоқдами? Обуначи фирмаларнинг соғлом  рақобат  шаклида  фаолият юритиши,  умумий бу соҳани  тартибга солиш бўйича тегишли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилинганлигини маълум қилди. 
“Тадбиркорларнинг фаолиятига биз аралаша олмаймиз. Биз фақат тўғри ва сифатли  хизмат кўрсатиш, муштарийни  ишончига кириш билан  рақобатлаша  оламиз. Бундан ташқари машиналарга ЖПС кантроль ўрнатилган,  хар бир обунани етказаётган машинанинг фаолияти назоратда”- деган  жавобдан бошқа  гапни эшитмадик.
Албатта ўзини оқлаш учун билдирилган мазкур фикр-мулоҳазалар юқоридаги келтирилган  муаммога ечим бўла олмайди. Агар амалда тадбиқ этилаётган бу янгиликлар ўз-ўзини оқлай олмаса, амалда натижа кўринмаса унда бу “янгилик”ларни янгилаш вақти келмадимикан?

Муножат Валиева

(Visited 45 times, 2 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии