Германия ҳукумати яна 1500 мигрантни қабул қилишга рози бўлди

Германия ҳукумати Лесбосда ёниб кетган лагерда яшаган яна 1500 мигрантни қабул қилишга рози бўлди. Гап болали оилалар ҳақида. Бу ҳақда канцлер Ангела Меркель ва ИИВ Хорст Зеехофер келишиб олди.

Вазир Берлин бошқа давлатларга мажбурият юкламасдан бир томонлама ҳаракатланишига қаршилик билдирди, аммо партиядошлари унинг бу таклифини танқид остига олишди. Олдинроқ Германия ҳукумати 150 нафар вояга етмаган, катталар назоратисиз Европага келиб қолган болаларни қабул қилишини эълон қилган эди.

Қолган болаларни Франция, Нидерландия ва Норвегия ҳам қабул қилади. маълумот учун, бир ҳафта олдин Лесбосдаги Мора лагерида ёнғин содир бўлган эди. Ҳукумат бунда лагерда изоляция режими жорий этилганидан норози муҳожирларнинг қўли бор деб ҳисоблаяпти. Натижада мигрантлар орол бўйлаб тарқалиб, тартибсизликка сабаб бўлишди.

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 5 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии