Германия Россияга қарши сиёсий санкциялар муваффақиятсизликка учраганини тан олди

 Парламент чекловлар ГФРга зарар етказганини эълон қилди. «Германия учун муқобиллар» фракциясининг бундестагдаги расмий вакили Армин Паулюс Хампел Берлиннинг Москвага қарши санкцияларига изоҳ берди.

«Немис ҳукумати, ўзи иштирок этадиган бошқа мунозараларда бўлгани каби, бу санкция ҳеч нарсага олиб келмаганини тан олиши керак. Санкцион сиёсат муваффақиятсизликка учради»- деди Хампел RT DE билан суҳбатда.

Сиёсатчининг фикрича, бу санкциялардан Германия зарар кўрган. Россия Германия ва Европанинг манфаатларига мос келмайдиган геосиёсий йўлни танлади. Хампел Европа хавфсизлик ва барқарорликка Россия билан эришиши мумкинлигини таъкидлади. У Россияни Германиянинг шарқдаги катта қўшниси эканлигини таъкидлаб, «Европа уйининг бир қисми» деб атади. Шунингдек, Берлин Россия билан илиқ муносабатларни сақлаши ва ривожлантириш кераклигини айтди.

Бундан аввал немис сиёсатчиси пандемия авж олган бир пайтда мамлакатлар ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдамни намойиш этиб, Россияга қарши санкцияни бекор қилишга чақирган эди.

 

Дилфуза Зарипова

(Visited 25 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь