Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш учун тестга кира олмаганлар учун яна бир имкон яратилди

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар учун 2020 йил 14-15 октябрь кунлари онлайн тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Онлайн тест синовлари ўтказиладиган манзил ва аниқ вақти онлайн тест синовларида иштирок этиш учун бериладиган “рухсатнома”да қайд этилади.

Жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган фуқаролар “рухсатнома”ларни жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

“Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида фуқаролик паспорти (асли) ҳамда шахсий кабинетига юборилган “рухсатнома”билан келишлари талаб этилади”, дейилади хабарда. 

(Visited 35 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии