Илҳом Маҳкамов номзоди Транспорт вазири лавозимига маъқулланди

2021 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси.

Қайд этилишича, мажлисда депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Илҳом Маҳкамов номзоди маъқуллангани айтилади.

Ҳукуматнинг 2020 йил 30 октябрь кунги 670-сон қарори билан Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилганди.

2020 йил 5 август куни президентнинг тегишли фармони имзоланган. Унда Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани айтилган.

(Visited 15 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь