Индонезиянинг денгизга қулаб тушган самолёт «қора қути»си топилди

Индонезиялик қутқарувчилар 9 январь куни Яван денгизига қулаб тушган Boeing йўловчи самолётининг ўзиёзар қутисини топишди. Экспертлар қутининг паролини ечиш устида ҳаракат қилишмоқда. 

Мутахассислар сўзларига кўра, иккинчи «қора қути»сиз ҳалокатнинг тўлиқ сценарийсини тиклаш амримаҳол. Иккинчи «қора қути» ҳам топилгач, Транспорт хавфсизлиги қўмитаси икки кун ичида фожиа тафсилотларини эълон қилади. 

Аввалроқ қидирув операцияси ходимлари лайнер қулаган ҳудудда бир неча кишининг жасади ва шахсий буюмларини топган эди. Буюмлар авиаҳалокат қурбонларини аниқлашда ёрдам беради. 

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Жакартадан Понтиакка учаётган самолёт бир неча километр баландликдан қулаб тушган. Лайнер парвозга кўтарилишдан тўрт дақиқа ўтиб қулаган. Самолёт бортида 62 киши бўлган. Улар ҳаммаси ҳалок бўлган. Ҳавода рўй берган ҳодиса ҳақида учувчилар хабар беришга ҳам улгурмаган. Шуниси маълумки, самолёт баландликка кўтарилган, аммо бир дақиқадан сўнг кутилмаганда уч минг километр пастликка кескин қулай бошлаган. Экспертлар берган маълумотларга кўра, самолёт кучли турбулуент ҳудудига тушиб қолган ва сувга қулаган.

(Visited 39 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии