Исландия чемпионати коронавирус туфайли муддатидан аввал якунланди

Футбол бўйича Исландия чемпионати ва мамлакат кубоги коронавирус пандемияси туфайли муддатидан олдин якунланди. Бу ҳақда Исландия футбол ассоциацияси расмий сайтида хабар берилди.

Ҳозирга қадар Исландия чемпионатида 22 та турдан 18 та тур ўйинлари бўлиб ўтганди. Қайд этилишича, жамоаларнинг якуний ўринлари мусобақа тўхтатилган ҳолат бўйича ҳисобга олинади. Бу жамоаларнинг Еврокубоклардаги иштирокини тақсимлаш имконини беради.

18-турдан сўнг «Валюр» Исландия чемпионати турнир жадвалида 44 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 2-ўриндан 36 очко билан «Ҳабнарфёрдюр» жой олган. Кучли учликни эса «Брейдаблик» якунлаб берган (31).

Охирги поғоналардан эса «Гротта» (8) ва «Фолнир» (6) жамоалари ўрин олган.

(Visited 9 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии