Исроилда COVID-19’нинг янги хавфли тури аниқланди

Исроилда коронавирус инфекциясининг янги мутацияси аниқланди ва бу алоҳида хавф туғдириши мумкин. Хавфли янги штаммнинг мавжудлиги Исроил мудофаа разведка агентлигининг ҳисоботида айтилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, янги мутациянинг аҳоли орасида тарқалиш даражаси юқори.Коронавирусниг янги тури ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган. Яқин келажакда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий хавфсизлик кенгаши билан Тел-Aвивдаги Бен Гурион аэропортини икки ҳафта давомида ёпиш имкониятини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 7 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь