Исроилда одамлар карантин қайта жорий қилингани учун норозилик намойишлари уюштиришди

Ҳозир янги карантин чекловлари қайта жорий этилганлиги учун бутун исроил бўйлаб аҳоли норозилик намойишларига чиқишмоқда. Минглаб одамлар кўчага чиқиб, бош вазирнинг истеъфосини талаб қилишдяпти. мамлакат бош вазири Бенямин Нетаняху коронавирусга қарши курашда ҳеч қандай чора қўлламаганликда айбланмоқда, деб хабар беради МИР 24.

Исроилда касалланганлар сонининг кўпайиши муносабати билан 18- сентябрь куни уч ҳафта давом этадиган карантин чекловлари қайта жорий этилди. Аҳолининг иш жойига боришдан ташқари, бир километр масофада ўз уйларидан узоқлашиши тақиқланади. Поездлар ва автобуслар ҳаракатига чек қўйилди, мактаблар ёпилди.

Расмий маълумотларга кўра, Исроилда кунига 4530 дан ортиқ одамда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

(Visited 21 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии