Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент перинатал маркази ходимларининг видеомурожаати бўйича ССВ изоҳ берди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар перинатал марказининг бир гуруҳ ходимларининг видеомурожаати тарқалди. Унда айтилишича, мазкур туғуруқ мажмуаси “СOVID-19” билан касалланган ҳомиладор аёлларни қабул қилиш учун мослаштирилгандан сўнг айрим ходимлар орасида тушунмовчилик келиб чиққан.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар перинатал марказида бўлишди. Ходимлар билан мулоқот давомида маълум бўлишича, мавжуд вазият ҳақида етарлича тушунтиришлар берилмагани натижасида улар орасида қатор саволлар пайдо бўлган.

Аслида мурожаатда айтилганидек, ходимлар ишсиз ва ойликсиз қолдирилмаган. Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволаш учун мослаштирилган 200 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга ушбу шифохонада ҳозирда 27 нафар ҳомиладор коронавирусдан даволанмоқда. Шунинг учун марказ ходимларининг бир гуруҳи 14 кунлик навбатчиликда бўлиб, қолган ходимлар эса яхлит график асосида кейинги 14 кунлик навбатчилик учун сафарбар қилинади. Аммо айни пайтда навбатчиликда бўлмаган ходимларга ҳам белгиланган тартибда ойлик маошлари тўлаб берилади. Бугун улар билан бўлиб ўтган учрашувда ходимларнинг меҳнат қонунчилигига асосланган ана шундай ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, юқорида тилга олинган мурожаатда ҳомиладор аёлларни қабул қилувчи шифохоналар етишмаётгани ҳақидаги фикрларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. Тошкент шаҳрида 12 та туғруқ муассасаси мавжуд бўлиб, айни вақтда шаҳар 3- ва 7-сон туғруқ комплекслари ва Тошкент шаҳар перинатал маркази коронавирусга чалинган ҳомиладорларни қабул қилмоқда. Ушбу туғруқ комплексларига бириктирилган ҳомиладор ва туғувчи аёллар эса пойтахтимиздаги қолган 9 та туғруқ комплексига ва Республика перинатал марказига дислокация асосида тақсимланган.

Мурожаатчилар билан ўтказилган мулоқот якунида уларга коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар билан ишлаш бўйича уч кунлик ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олинди. Бунинг натижасида тиббиёт ходимлари кейинги 14 кунлик навбатда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун тайёргарлик ўтайдилар.

(Visited 30 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии