Кадрлар салоҳиятини юксалтириш – ислоҳотлар бош мезони

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунлари ҳудудий бошқармалар ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар билан ишлаш мутахассислари учун Республикамизда кадрлар сиёсати,  давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар  ва ислоҳотлар,  очиқ мустақил танлов жараёнларини бутун қишлоқ  хўжалиги вазирлиги тизимига жорий этиш мақсадида ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур ўқув-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Агросаноат мажмуи ходимлари, касаба уюшмаси Республика кенгашининг малакали мутахассислари иштирок этди. Мутахассислар томондан бугунги кунда долзарб бўлган танлов жараёнларининг янада шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг маълумотларини ягона миллий меҳнат тизими дастурига киритиш, меҳнат муносабатлари каби мавзуларда иштирокчиларга  батафсил тушунчалар беришди.

Ўқув-тренинг дастури мавзулари иштирокчилар талаб ва эҳтиёжлари “TNA” таҳлилидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, “Soft skills”  йўналиши бўйича “Стрессга чидамлилик” мавзусида амалий тренинг машғулоти ҳам ўтказилди.

Ўқув-тренинг савол-жавоблар, очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, иштирокчилар барча йўналишлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди. Машғулотларнинг “ZOOM” дастури орқали хам олиб борилиши  барча туманлардаги кадрлар буйича мутахассисларининг бевосита иштирокини таъминлади.

Маълумот учун шуни айтиш лозимки, ҳозирда вазирлик тизимига 24 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари билан ҳамкорликда ташкил этилган мустақил танлов асосида ишга қабул қилинди. Жумладан, вазирликнинг марказий аппарати, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарканд вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларида дастлабки очиқ танлов жараёнлари ўтказилди. Шунингдек, бугунги кунда 17 та вакант лавозимлар бўйича  очиқ танлов ўтказиш учун эълонлар берилган. Ҳозирда танлов жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмокда.

Ушбу ўқув-тренинг давомида ходимлар билан ишлаш йўналишининг келгусидаги стратегик режалари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқур англай оладиган малакали кадрларни таркибини шакллантириш, уларни ўқитиш ва малакасини оширишни тизимли ташкил этиш йўналишларидаги вазифалар ҳам белгилаб олинди. Ўқув тренинг якунида йўналишда самарали меҳнат килаётган, ташаббускор ва фаол ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди хамда иштирокчилар “Муқимий” номидаги ўзбек мусиқали драма театрига ташриф буюриб,  маданий хордиқ чиқаришди.

(Visited 36 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии