Карантин дунё иқлим ўзгаришига таъсир қилди

Ер Сайёрасини асраш 2020 йилда Давосда ўтказилган Жаҳон иқтисодий форумида ҳам муҳокамадаги асосий мавзулардан бири бўлган эди. Бироқ ўшандан бери иқлим билан боғлиқ муаммолар сиёсатчилар томонидан иккинчи даражали масала сифатида қолдирилмоқда. Сабаб эса пандемия.

Иқлим муаммоси унга эътибор қаратилмагани ёки бошқа йирикроқ муаммолар кўпроқ муҳокама бўлаётгани билан чекиниб қолмайди. Исбот сифатида эса 2019 йил тарихдаги иккинчи энг иссиқ йил бўлганини келтириш кифоя.

Айримлар карантин чекловлари туфайли ифлосланиш даражаси ва иссиқхона газларининг қисқариши иқлим муаммоларини ҳал қилишда нималарга эришиш мумкинлигини кўрсатиб берди, деб ҳисоблаётган бўлса, баъзилар табиат ҳимояси учун аниқ режаларнинг амалга оширилиши бир неча йилларга ортга сурилди, деган фикрда.

Карантин туфайли Нью-Йоркда карбонад ангидрид гази ажралиб чиқиши март ойида одатий кўрсаткичнинг ярмига қисқарган бўлса, Хитойда дастлабки карантин чекловлари ифлосланиш даражасини 25 фоизга камайтирди.

(Visited 8 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии