Коронавирусдан тузалгач, кўчага ниқобсиз чиқиш мумкиними?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Касалликни енгил даражада ўтказдим, шифокорларнинг айтишича касалликка иммунитет ҳосил бўларкан, энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўладими?

Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин.

Шу боис, тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

(Visited 56 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии