Кино ҳафталикнинг учинчи куни: маҳорат дарслари ёшлар учун имконият

Ёшлар ижодиёт саройида “Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги”нинг учинчи куни ўз ишини давом эттирмоқда.

Бугун ёш киноижодкорлар ҳамда санъат ва маданият институти талабалар учун “Ўзбекистонда замонавий фотография ва тезкор суратга олиш” мавзусида таниқли кинорежиссёр Али Ҳамраев ҳамда “Кино менинг ҳаётим” мавзусида Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов маҳорат дарслари ўтишди.

Маҳорат дарсларида миллий кинематография санъатини замон талаблари асосида ривожлантириш, кинорежиссёрлик таҳлилини ўрганиш, кинорежиссёрлик санъатига замонавий ёндашиш бўйича ёшларга тушунчалар берилди. Мазкур маҳорат дарси ёш ижодкорлар учун ютуқларга эришиш йўлидаги яна бир катта имконият бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, кино соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлашда эътибор берилиш керак бўлган асосий вазифалар бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди. Айни дамда шу каби маҳорат дарслари ёш ижодкорлар ва соҳада ўз ўрнига эришиб улгурган истеъдодли, истиқболли кино ижодкорларга ўз малакасини янада оширишда ва соҳа ривожида муҳим қадам бўлди.

Ёшлар ижодиёт саройининг “Медиа холл”ида бир вақтнинг ўзида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Mir Ali cinema» ва «Iskandariy visual» кинокомпаниялари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси ДХХ кўмагида суратга олинган ёш кино режиссёр Муҳаммад Али Искандаровнинг дебют фильми – “Мен террорчи эмасман. Ўлимим тарихи” фильми юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу бадиий фильми ўткир сюжетли ҳарбий драма жанрида бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Давра суҳбатида режиссёр Муҳаммад Али Искандаров ва ушбу кинода роль ижро этган актёрлардан иборат жамоа, фильмни олиш жараёнлари хақида ўртоқлашишди.

 

Муножат Валиева

(Visited 10 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии