“Комендантлик соати кечки 9 дан тонгги 6 гача давом этади. Бу пайтда ҳамма уйда бўлиши керак”

Европа мамлакатлари ҳукуматлари пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳақида гапира бошлашди. Улар келтирган статистикага кўра, дунёнинг бу қисмида кунига 330 мингдан ортиқ зарарланиш ҳолати қайд этилмоқда.

Ҳукуматлар томонидан жорий этилган турли чекловлар ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланяпти. Евроиттифоқ чегаралари ҳозирча очиқ, аммо чегара назорати кучайтирилган.

Хабар қилинишича, Франция ҳам қизил ҳудудлигича қолмоқда. У ерда ўтган ҳафтада 80минган ортиқ янги касаллик ҳолатлари қўйхатга олинган, биргина охирги суткада яна 30 минг киши вирус юқтириб олди. Чоршанба куни парламент мамлакат ҳудудида фавқулодда санитар вазият жорий этишга қарор қилди.

Ўз навбатида, президентга Париж ва унинг атрофидаги 8та агломерацияда комендантлик соати жорий этишни топширди. Ҳукумат буни “тунги карантин” деб номлади. Янги чекловлар Франция аҳолисининг 1/3 қисми бўлган 20 млн кишига таалуқли.

“Комендантлик соати кечки 9 дан тонгги 6 гача давом этади. Бу пайтда ҳамма уйда бўлиши керак. Истиснолар ҳам қилинади, аммо дўконлар ва бошқа жамоат ташкилотлари ёпиқ бўлади” деди бош вазир Жан Кастекс.

Польшада ойтахт мактаблари ёпилди. Ҳукумат кунлик зарарланишнинг 24%га ортишига шундай жавоб қайтарди. Варшава шифохоналар тизими касаллар оқимига дош беролмаслигидан хавотирга тушган.

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 90 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии