Коронавирус инфекцияси билан ҳожатхонада ёки лифтда ҳам зарарланиш мумкинми?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокидаги брифингда коронавирус инфекцияси борасида долзарб саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда ҳам зарарланиш мумкинми?

Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилганда жамоат жойларида инфекциянинг долзарблиги ошади, яъни аҳоли кўп тўпланадиган жойларда коронавирус билан касалланиш хавфи ортади.

🚧Имкон қадар аҳоли тўпланган жойга бормасликка, бегоналар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг ва одамлар сони камайгунча ижтимоий масофани ушланг.

Вирус турли юзалар ва ҳаво айланмасида 2-3 соатдан 8-12 соатгача турли ҳароратларда сақланиб қолиши аллақачон тасдиқланган.

Бундан ташқари, доимий тозалаш ишлари олиб бориш, барча юзаларга дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, айниқса жамоат ҳожатхоналари эшик тутқичлари ёки лифтларни дезинфекциялаш талаб этилади.

Шунингдек, жамоат ҳожатхоналари ёки лифт хизматларидан фойдаланганда ҳар бир фуқаро кириш ва чиқишдан олдин қўлларини совун билан яхшилаб ювиши ёки антисептик воситалари билан ишлов бериши ишлатиши шарт.

Юз ниқобини мунтазам тақиб юриш, жамоат жойларига киришда бир марталик қўлқоп кийишингиз ва чиқаётганда ечишингиз мумкин. сиз фойдаланган қўлқоп ва пеçетелер ахлат қутиларига ташланиши керак.

(Visited 8 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии