Коронавирус вакцинаси синовдан муваффақиятли ўтди. 1120 нафар соғлом кишида антитела ҳосил бўлди

Хитойда коронавирусга қарши биратўла иккита вакцина устида иш олиб бораётган «China National Biotec Group» (CNBG) компанияси препаратлардан бири одамларда муваффақиятли синовдан ўтганини эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, CNBG нинг Пекиндаги бўлими томонидан яратилаётган вакцина синовда қатнашган 1 120 нафар соғлом одамнинг ҳаммасида коронавирусга қарши антитанача ишлаб чиқаришга ёрдам берган.

ОАВ хабарига кўра, CNBG нинг Ухандаги бўлими томонидан синовдан ўтказилаётган яна бир вакцина ҳам тажриба иштирокчиларда коронавирусга қарши антитанача ишлаб чиқаришга туртки берган.

Хитойнинг «National Pharmaceutical Group» давлат корпорациясига алоқадор CNBG икки ҳафта олдин энг охирги — учинчи босқич синовларни БААда ўтказиш учун рухсат олди. Бироқ БААда айнан қайси вакцина синовдан ўтишига ойдинлик киритилмаган.

ОАВнинг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакциналарнинг биратўла саккизта прототипини ишлаб чиқиш маъқулланган Хитой бу борада жаҳонда етакчилик қилмоқда.

Бироқ дунё бўйича ишлаб чиқилаётган вакциналарнинг бирортаси ҳам ҳали учинчи босқичгача етиб бормади: синовнинг мазкур босқичи учун минглаб иштирокчилар талаб этилади. Тадқиқот вирус кенг тарқалган мамлакатда, яъни табиий муҳитда ўтказилиши керак.

(Visited 1 650 times, 3 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии