Коронавирусга қарши вакцина синовларида кимлар кўнгилли сифатида қатнашиши мумкинлиги маълум қилинди

АОКАда ташкил қилинган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди.

Мутахассис коронавирусга қарши вакцина синовларида кўнгилли сифатида кимлар қатнашиши мумкинлигига ойдинлик киритган.

«Ҳар бир мамлакатда янги дори-дармонлар ишлаб чиқарилганидан кейин у бир неча босқичларда синовлардан ўтказилади, жумладан, вакциналар ҳам. Синовда қатнашиш учун кўнгиллилар ўз хоҳишларига кўра танлаб олинади. Коронавирус касаллигига қарши вакцинани синовдан ўтказишда ушбу касалликка чалинмаган ва организмида иммуноглобулин G шаклланмаган кўнгиллилар қатнашиши мумкин», – деган Барно Одилова.

Шунингдек, ССВ штаби аъзоси докадан тикилган ниқоб COVID-19 коронавирус инфекциясининг юқиш хавфини камайтириши учун неча қават бўлиши кераклиги борасидаги саволга ҳам жавоб берган.

«Докадан тикилган ниқоб 6-8 қаватгача бўлиши керак ва уни ҳар 3 соатда алмаштириш, ишлатилганидан кейин ювиб-дазмоллаб қайта фойдаланиш мумкин», – дея жавоб берган у.

(Visited 3 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии