Коронавируснинг ноодатий белгиси аниқланди

COVID-19 билан касалланган одамларнинг деярли ярмида оёқ бармоқларнинг шишиши ва қизариши пайдо бўлди. Яллиғланиш совуқдан пайдо бўлганга ўхшайди ва бир неча ой давом этиши мумкин.

Халқаро Дерматологик жамиятлар лигаси ва Aмерика ерматология академияси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, юқумли касалликнинг дастлабки тўрт ҳафтасида “ков бармоқлари” пайдо бўлади.

“COVID-19 юқтиргандан сўнг, бармоқлар қизариб шишиб кетади, кейин вақт ўтиши билан бинафша рангга айланади. Биз бу ҳолатни бир гуруҳ беморларда кузатдик” – дейди Гарвард тиббиёт мактабининг дерматологи Естер Фрееман.

Унинг сўзларига кўра, ушбу аломат енгил ва аксарият ҳолларда 15 кун ичида тиббий аралашувсиз йўқолади. “Aммо биз бир,икки ой давомида касал бўлган беморларни ҳам кўрдик”, деди тадқиқотчи.

Халқаро COVID-19 дерматологик регистрида рўйхатдан ўтган маълумотлар билан боғлиқ равишда, беморларнинг ярмига яқини оёқ бармоқларининг яллиғланишига дуч келди ва уларнинг тахминан 16% касалхонага ётқизилди.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 136 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии