Маҳаллий йўналишларда гуруҳ бўлиб кетаётган йўловчиларга қандай чегирмалар мавжуд?

Ўзбекистон темир йўллари» АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида темир йўл чипталарини ҳарид қилиш учун чегирмалар жорий қилди. Бу  чегирмалар айнан кимларга тақдим этилади?

Шу ва бошқа саволларимизга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  ахборот таҳлилий медиа маркази раҳбари Алишер Балтабаев батафсил жавоб берди.

– “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан бугунги кунда туристик гуруҳлар учун Хоразм вилояти ва Хива шаҳрига сайёҳларни жалб қилиш мақсадида, туристик ташкилотларнинг буюртмалари бўйича туристик гуруҳларга “Тошкент-Ургенч-Тошкент”, “Тошкент-Шовот-Тошкент” йўловчи поездларига чипта сотиб олиш учун 15% чегирмалар тариф қисмидан тақдим этилмоқда. Шунингдек, ички туризм йўналишларини шакллантириш ва чегирмалар тизимини кенг жорий этиш, байрамларни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиш учун шароитлар яратиш мақсадида маҳаллий йўналишда қатновчи барча йўловчи поездларига  (“Афросиёб” поездларидан ташқари) чипталар нафақахўрларга, ногиронлиги бор шахсларга, шу жумладан 1941-1945 йиллар уруш қатнашчиларига, ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50%, болалигидан 16 ёшгача бўлган ногиронлар ва ногиронларни кузатувчи шахсларга, -15%, оилаларга -15%, коллектив гуруҳдагилар -15%, “Афросиёб” электро поездига – 10% чегирмалар жорий этилган.

“Zamon.uz” мухбири: Маҳаллий йўналишларда гуруҳ бўлиб кетаётган йўловчиларга қандай чегирмалар мавжуд?

– Айни кунда  маҳаллий йўналишларга 10 нафар ва ундан кўп бўлган йўловчи гуруҳларга сотиб олинадиган чипталар учун чегирмалар ҳам мавжуд. Умумий йўналиш масофаси 2000 кмгача гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда 10 фоизли, гуруҳдагилар сони 25 ва ундан ортиқ кишилик гуруҳ учун 15 фоизли чегирмалар белгиланган. Умумий йўналиш масофаси 2000 кмдан кўп бўлган тақдирда гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда 20 фоизли, гуруҳдагилар сони 25 ва ундан ортиқ кишилик гуруҳ учун 30 фоизли чегирмалар мавжуд. 

“Zamon.uz” мухбири: Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан талабаларга икки ҳафталик қишки таътилда ҳам чегирмалар бериш кўзда тутилганми?

– Албатта, бу йил ҳам “Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг йиллик қишки таътиллари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ўқувчилар ва олий таълим ўқувчилари ва талабаларининг йиллик 2 ҳафталик қишки таътилни ўтказиш учун 28 декабрдан 10 январгача бўлган муддатда чипта сотиб олиш учун 50% чегирмалар тариф қисмидан тақдим этилмоқда.

 

Муножат Валиева 

(Visited 52 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии