Маҳмуд Мурадов қачон ва кимга қарши октагонга чиқиши маълум

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

Мурадов UFCдаги учинчи жангини Криштоф Жоткога қарши ўтказади. Баҳс 18 октябр куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз UFCда бунга қадар иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонган.

Маълумот учун, Криштоф Жотко UFCда 12 та баҳсда иштирок этиб, 8 тасида ғалаба қозонган, 4 та жангда эса имкониятни бой берган.

(Visited 13 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь