Мадридда тўйларда рақсга тушиш тақиқланди

Мадридда СОVID-19 тарқалишини тўхтатиш учун янги санитария чоралари кўрилмоқда. Масалан, тўйларда рақс тушиш ва ўндан зиёд меҳмонни уйда тўплаш тақиқланди, деб ёзади РИА Новости.

Мадрид жамоат саломатлиги бўйича маслаҳатчи Энрике Руис Эскудеронинг сўзларига кўра, чекловлар масаласи ҳар 15 кунда кўриб чиқилади. бордию шу муддат ичида аҳвол яхшиланса, тақиқлар юмшатилиши мумкин.

Рақслардан ташқари тўй меҳмонларига спиртли ичимликлар бериладиган барлардан фойдаланиш ва тик туриб ҳар қандай турдаги ичимликни ичиш тақиқланди.

Аввалроқ шаҳар ҳокимияти қўшимча санитария хавфсизлиги чораларини киритган эди: боғлар тунда ёпиқ, кўнгилочар муассасалар, бар ва ресторанлар фақат тунги соат биргача ишлаши белгиланганди.

(Visited 8 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии