Мактаб психологлари ота-она томонидан талаш бўлаётган болалар билан суҳбатлашди

Эр-хотин жанжаллашишди. Улар ажрашишди. Суд эса вояга етмаган фарзандларни онасида қолдириш ҳақида қарор чиқарган.
“Ажрим ёқасидаги оилалар, ажрашганда фарзандлар қандай сарсон бўлиб, изтироб чекишини кўришсин” сарлавҳаси остида тарқалган видеода аросатда қолган норасидалар йиғиси ҳаммада ачиниш ҳиссини уйғотди.

Видео жуда кўпчиликнинг эътиборини тортиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли мазмундаги изоҳлар қолдирилди.

Воқеа жорий йилнинг 18 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида содир бўлган.

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани Халқ таълими бўлими қошидаги “Болаларни ижтимоий ҳимоялаш, васийлик ва ҳомийлик” органи комиссиясининг хулосасига кўра, тумандаги мактабларнинг бирида 8-синфда ўқиётган, айни пайт ота қарамоғида қолган катта фарзанд стресга нисбатан имунитет ҳосил қилган. Мактабда билимли, тартиб-интизомли. Ўқиши сусаймаган. У келажакда ҳарбий бўлиш мақсади борлигини айтган.

Халқ таълими бўлими қошидаги “Болаларни ижтимоий ҳимоялаш, васийлик ва ҳомийлик” органи 2020 йил 3 январ куни Самарқанд вилояти Жомбой туманлараро фуқаролик судига она ва онанинг яшаш шароитини ўрганиб хулоса берган.

Хулосада кўрсатилишича, Жомбой туманида яшовчи она 2009 йил туғилган қизи, 2012 йил туғилган ўғлини ўз тарбиясига олиши учун судга ариза билан мурожат қилган.
Халқ таълими бўлими қошидаги “Болаларни ижтимоий ҳимоялаш, васийлик ва ҳомийлик” органи комиссияси судга қуйидагиларни тақдим этган. Оилавий келишмовчилик сабабли она 2019 йил 21 март куни чиқиб кетиб отасиининг хонадонига бориб, ўз жонига суиқасд қилган. Ҳозирги кунда аёл отасининг хонадонида яшаб келмоқда. 4 нафар фуқаро 4 та хонадан иборат бўлган хонадонда яшаб келмоқда. Икки фарзандини қарамоғига олган аёл битта хонада укаси билан бирга яшайди. Хонада фарзанд тарбияси учун шароитлари етарли эмас. Санитария ҳолатига ҳам жавоб бермайди.
Аёлнинг отаси “Болаларни ижтимоий ҳимоялаш, васийлик ва ҳомийлик” органи комиссияси билан суҳбатларда “мен фарзандларини уйга киргизмайман, мен боқмайман фарзандларини отаси боқиб олсин”, деб комиссияга рад жавобини берган.
3 нафар вояга етмаган фарзанди отасининг қарамоғида бўлиб, уларга алоҳида хона ажратилган. Фарзандлари отаси билан яшашини хоҳлашини айтган. Оиласида соғлом муҳит фарзанднинг тарбияси учун шароитлари етарли. Ота умрини фарзандларининг тарбиясига бағишлаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Болаларни ижтимоий ҳимоялаш, васийлик ва ҳомийлик” органи, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 11-боб, 66-моддасига биноан, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонуннинг 15-моддасига биноан суҳбатлашган ҳолда отаси тарбиялашини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди, деган хулоса берган.
2020 йилда 9 январ куни онанинг фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди томонидан даъво аризаси қаноатлантирилган. Суд қарори ижро учун 2020 йил 6 март куни Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлимига юборилган.

Ариза келиб тушган куннинг ўзида давлат ижрочиси Ҳ. Бозорбоев томонидан ижрога қаратилган. Ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорга 15 кунлик муддат берилган. Бир неча маротаба давлат ижрочиси болаларнинг доимий яшаш манзилига боради аммо болалар онасига бормаслигини билдиргани сабабли ижро ҳужжатини таъминлашнинг имкони бўлмайди.
Она давлат ижрочиси устидан бир неча марта шикоят қилиб, болаларини олиб бермаётганидан арз қилганидан кейин, 18 сентябр куни қарздор тарбиясида бўлган икки нафар фарзанд ундирувчи тарбиясига олиб берилади. Болалар йиғлаган видео тасвир ўшанда ёзиб олинган.

(Visited 133 times, 1 visits today)