Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages
Иқтисодиёт 23-06-2020, 21:40 183

Марказий банк қанчагача микроқарз берилиши ва микроқарз фоизи бўйича маълумот берди

Марказий банк матбуот хизмати томонидан микроқарз олишнинг шартлари ва қоидаларини тушунтириб берилди.

Яъни мазкур 50 млн. сўм кредитнинг энг юқори чегараси бўлиб, банклар томонидан мижознинг молиявий ҳолати, тўлаш қобилиятидан келиб чиққан ҳолда кредит суммаси мустақил белгиланади.

Аксарият банклар томонидан мазкур кредитларни ажратиш соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб, бунда банкка фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома) тақдим этилиши кифоя.

Пандемия шароитида банклар томонидан масофавий банк хизматларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда жисмоний шахсларга онлайн тарзда микроқарз ва овердрафт кредити ажратиш тизими 13 та банкда йўлга қўйилган.

Кредитлар бўйича тўловлар қиймати кредитларнинг муддати ва фоиз ставкасидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, 12 ой муддатга йиллик 24 фоиздан 20 млн. сўм микроқарз олсангиз, ўртача тўлов миқдорингиз 2 млн. сўм атрофида бўлиб, бошқа кредит қарздорликларингиз мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда, сизнинг ойлик даромадингиз 4 млн. сўмдан кам бўлмаслиги лозим. Яъни даромадингизнинг 50 фоизи қарзингизни қоплашга йўналтирилади.

(Visited 40 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии