Марказий банк олтин ёмбиларни эркин сотувга чиқарди: 50 граммли олтин қуймаси 32 млн 177 минг

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўлчовли олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Маълумотга кўра, бу аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо металлар муомаласини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган.

Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.

“Олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ва Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шаклланади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади”, дейилади хабарда.

Қуйида Марказий банк чиқарган олтин қуймалари нархлари:

(Visited 60 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии