Мен коронавирусдан соғайдим, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Энди таъм ва ҳид билишим қачон тикланади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган саволлар бўйича жавоб қайтарилди:

Савол: Мен коронавирусдан соғайдим ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Энди мени таъм ва ҳид билишим қачон тикланади? Бунинг учун нима қилишим керак?

–Таъм ва ҳид билиш қачон қайтиши саволига аниқ жавоб йўқ. Буларнинг барчаси индивидуал бўлади. COVID-19, шунингдек, асаб тизимига, жумладан таъм ва ҳид билиш асаб толаларига ҳам таъсир кўрсатади.

Айрим беморларда бу симптомлар тез тикланади, яъни касалликдан соғайиши билан, баъзиларда эса соғайгандан кейин бир неча ой ўтиб ҳам бу ҳислар тикланмайди.

Бундан ташқари, айрим беморлар таъм ва ҳид билиш тиклангандан кейин доимий ёқимсиз ҳид ёки турли хил таъмларнинг пайдо бўлишидан шикоят қилишади. Сиз сабр-тоқат билан шикастланган асаб ҳужайраларининг тикланишини кутишингиз керак.


Савол: Мен ўзимда COVID-19 касаллигини гумон қиляпман, лекин менда аломатлар йўқ. Мен ПЗР таҳлили топширишим ва компьютер томографияси қилишим керакми?

–Агар касаллик аломталари бўлмаса коронавирусга текшириш ҳеч қандай натижа бермайди.

Сиз бугун халқумдан олинган суртмада манфий жавоб олишингиз, эртага эса касалликни юқтириб олиш эҳтимолингиз мавжуд.

Бироқ касаллик аломатлари бўлганда ҳам улар айнан коронавирус инфекцияси билан боғлиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун бирор ҳаракатларни амалга ошириш керак эмас.

Таҳлил соғайиш имкониятингизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, аксинча вазиятни яна-да қийинлаштириши мумкин. Масалан, таҳлил топширгунча инфекция юқтиришингиз мумкин.

Ўпка компьютер томографияси — коронавирусни аниқлаш учун эмас, вирусли пневмонияни ташхислашда фойдаланилади.

КТ ни фақатгина бемор аҳволи оғир бўлганда, гипоксияда ва касалхонага ётқизиш зарурлигида қилиш керак.

(Visited 34 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии