Минг нафарга яқин юртдошларимиз Ростовдан поездда олиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозогистон томони билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни амалга оширилмоқда. Навбатдаги йўловчи поезди юртдошларимизни Россиянинг Ростов вилоятидан олиб келмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 10 август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Йўл давомида йўловчи поезди фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди. Ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

(Visited 16 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии