Мисрда иккита балиқчи қайиғи чўкиб кетди, қурбонлар бор

Миср шимолида кеманинг ағдарилиб кетиши оқибатида 13 кишилик оиланинг барча аъзолари чўкиб кетди. Қурбонлар орасида болалар ҳам бор. Улар иккита балиқчи қайиғида кичик оролга пикник уюштириш учун кетаётган эди. Қайд этилишича, фожиа тунда Искандария атрофидаги Бург ал-Араб ҳудудидаги кўлда содир бўлган. Кемаларнинг ағдарилиш сабаблари ҳали номаълум. Сўнгги маълумотларга кўра, қутқарувчилар ҳозирга қадар чўкиб кетган етти кишининг жасадини топишга муваффақ бўлишди. Қидирув ишлари давом этмоқда.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 6 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь