ММA ўзида нималарни жамлайди?

ММA дунёдаги энг машҳур спорт турларидан бири бўлиб, юртимизда ушбу йўналиш тобора ривожланиб бормоқда. Aралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилиши билан курашчилар малакали мураббийлар раҳбарлигида машқ қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар Ўзбекистонлик спортчиларига бу ўзларини кўрсатиш учун катта имкониятдир. Ушбу спорт тури бўйича ўзбекистонлик кўплаб спортчилар аллақачон жаҳон майдонларида шуҳрат қозонган. Қолаверса, ушбу йўналишда юртнинг, миллатнинг шаънини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилиши учун ҳам спортчиларга барча шарт-шароитлар мавжуд.

ММА жанг санъатининг бошқа турларидан тубдан фарқ қилади, чунки жангчилар ҳар қандай услублар доирасида илгари эришиб бўлмайдиган турли хил техника ва техникаларнинг улкан арсеналидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Дастлабки мусобақаларда курашчилар, боксчилар, кикбоксчилар, дзю-житсу, каратэ ва сумо усталари иштирок этишган.
Расман спорт мақомини олган аралаш яккакурашлар ҳозир ҳам симтўрлар ортида ўтказилсада, қон ва жароҳатлар қоришиб кетсада, қатъий қоидалар асосида олиб борилади. Унда спортчилар қўлқопларсиз жанг қилишади, вазн тоифалари, раундлар ва вақтлар белгиланмаган. Фақат нокаут эвазига ғалаба қозониш мумкин. Унинг иштирокчилари ғалаба қозониш учун турли хил техникалардан фойдаланадилар – улар жанг қилишади, бир-бирларини оёқлари ва қўллари билан уришади, оғриқли ва бўғувчи ушлаб туришади. Замонавий ММА – бокс, кикбоксинг, дзю-житсу, каратэ ва муай-тай – битта спорт туридадир.

Унда тишлаш, оёқлар орасига, бўйинга, энса томондан ва умуртқа поғонасига зарба бериш, кўзга бармоқ тиқиб олиш, кичик бўғимларни (масалан бармоқларни) қайириш орқали ҳаракатни чеклаб қўйиш; «қармоқ» услубини қўллаш, яъни бармоқлар ёрдамида қулоқ, бурун, лаблар каби нозик аъзоларни тутиб олиб жароҳат етказиш, ётиб қолган ва жангни давом эттира олмаётган ҳамда ҳимояланмаётган жангчига зарбалар беришда давом этиш; ҳакам жанг тўхтатганидан кейин ҳам зарба бериш мумкин эмас. Ўз хоҳишига кўра таслим бўлиш, жангчи кафти билан ерни ёки рақиби танасини шапиллатиб уриб ёки оғзаки (бақириб) таслим бўлганини билдиради. Нокаут дегани бу жангчи берилган зарба таъсирида маълум вақт ҳушини йўқотади. Техник нокаут эса жанг учинчи шахс томонидан тўхтатилиши.

Бу уч ҳолда бўлади:

1.Рефери жангчилардан бири жангни давом эттира олмаслигига кўзи етса тўхтатиши;
2.Шифокор томонидан жанг кимнингдир ҳаётига хавф солиши мумкинлиги аниқлангани туфайли кураш тўхтатилиши;
3.«Бурчак»дан тўхтатиш. Жангчиларнинг тарафдорларидан бири (секундант) ўзи хоҳлаган пайтда лозим топса сочиқ отиб жангни тўхтатиши мумкин.
Сўнгида эса ҳакамлар қарори. Баллар ҳисобига кўра жанг қуйидаги шаклларда якун топиши мумкин:

Бир овоздан қарор;

Кўпчилик овозга кўра;

Тарқоқ қарор;

Дуранг.


Муножат Валиева

(Visited 19 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь