Москвада коронавирус туфайли яна оммавий дезинфекция ишлари олиб борилади

Москвада октябрь ойида санитария-эпидемиологик вазият ёмонлашгани туфайли жамоат жойларини дезинфекция қилиш бўйича ишларни қайтадан бошланади. «Интерфакс»нинг хабар беришича, бу ҳақда 16 октябрь куни пойтахт мэри матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилган.

«Тиббиёт муассасалари биноларининг фасадлари, тез тиббий ёрдам подстанциялари, турар жой ва жамоат бинолари, ерусти транспорти тўхташ жойлари ва бошқа транспорт иншоотлари, ичимлик сувини тайёрлаш ва оқава сувларни тозалаш станциялари, чиқиндилар билан ишловчи объектлар дезинфекция қилиниши лозим», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, одамлар гавжум жойлардаги ўриндиқлар, тутқичлар, чиқинди қутилари, ерусти ва ерости йўллари, кичик архитектура шакллари, шу жумладан, болалар ва спорт майдончаларида санитарик ишлов берилади.

Шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлар — автовокзаллар, темир йўл станциялари, аэропортлар, метро станциялари, жамоат транспорти бекатлари яқинидаги ҳудудлар ҳам дезинфекция қилиниши лозим.

Айни пайтда тиббиёт муассасалари бинолари, шунингдек, COVID-19’га чалинган фуқаролар яшайдиган уйларнинг кириш жойлари мунтазам равишда дезинфекция қилинади.

(Visited 4 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии