Мушуклар сайёра экологиясига улкан зарар етаказдими?

Германиялик олимлар мушуклар сайёра экологиясига катта зарар етказади, деган хулосага келишди. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, биргина Германияда мушуклар 100 млн қушни ўлдиради.

Австралияда эса рақамлар бундан-да катта – 300 млн. Мушуклар нафақат қушлар, балки судралиб юрувчилар ва майда кемирувчиларни ҳам қиришади. Германиянинг Der Standard нашри шу статистикани эълон қилди. Гап нафақат ёввойи, балки хонаки мушуклар ҳақида ҳам. Шунинг учун муаммога бир неча ечим таклиф қилинди. Биринчи стратегия – мушукларни мураккаб озиқлантириш амалиёти. Иккинчиси – жониворлар билан ўйнаш. Учинчиси – уларнинг озуқасига тирик оқсилларни қўшиш. Аммо юқоридаги учала стратегия пучга чиққач олимлар шунчаки мушукларни кўчага чиқармасликни тавсия қилишди.

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 53 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь