Наманганда бир неча шифокорнинг малака тоифаси сертификати қалбаки бўлиб чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Наманган вилояти Чуст тумани тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб мониторинг текшируви ўтказилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унда болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси,  умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир неча шифокорларнинг малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификати қалбаки эканлигига шубҳа туғилганлиги сабабли текшириб кўриш учун олинган ҳамда малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Терговга қадар текширув даврида ўтказилган Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг тадқиқотлар хулосасига кўра, малака тоифаси сертификатларидаги муҳрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

(Visited 16 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии