Намангандаги ИЭСда юз берган фавқулодда ўчиш туфайли вилоятнинг катта ҳудуди электрсиз қолди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станциясида 20 ноябрь, жума куни фавқулодда ўчиш юз берди. Бу ҳақда «Наманган вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 20 ноябрь куни соат 15:45 содир бўлган. Корхонанинг оператив диспетчерлик хизмати бошлиғи Муҳаммадали Ирисқуловнинг таъкидлашича, Тўрақўрғон ИЭСдаги 2 та электр ишлаб чиқариш агрегати аварияли ҳолатда ўчиши сабабли 750 мегаватт қувват йўқотилган.

Шунингдек, Ўзбекистон энерготизимини Қозоғистон орқали Россия билан боғловчи 500 киловолтли 530–сонли тармоқ ҳам фавқулодда ўчган. Oқибатда Наманган вилоятида 200–250 мегаватт атрофида қувват йўқотилган ва вилоятнинг аксар ҳудудлари электр энергиясидан узилган.

(Visited 52 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии