Наманганлик аёл 50 сотих ер учун ўзи ва икки фарзандини сувга чўктириб ўлдирди

Наманганлик аёл икки боласини сувга чўктириб ўлдирди ва сўнг ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Yoshlar” телеканалининг “Янги давр” информацион дастурида маълум қилинди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни  вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига Янгиқўрғон тумани “Эски ер” сув омборида сув бетида учта жасад қалқиб чиққани ҳақида  маълумот келиб тушади. Тезкор гуруҳ воқеа жойига етиб келиб, бир нафар аёл ва икки нафар вояга етмаган болаларнинг жасадларини сувдан олиб чиқади.

Олиб борилган текширувлар натижасида жасадларнинг шахсига аниқлик киритилди. 

Аниқланишича, марҳум туманнинг Навкент маҳалласида яшаган аёл бўлиб, у шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғига тегишли бўлган тутзор учун мўлжалланган 2 гектар ернинг 0,50 сотихини  турмуш ўртоғи томонидан укасига ўтказиб берганидан норози бўлган. Аччиқ устида ўз жонига қасд қилиш мақсадида  икки нафар вояга етмаган фарзандлари— уч ёшли ўғли ва 2 ёшли қизини— “Эски ер” сув омборининг бошланиш қисмига олиб келган. Фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, улар чўкканига ишонч ҳосил қилгач, ўзини ҳам сувга ташлаган.

Шунингдек, маълум бўлишича, аёл ўз жонига қасд қилишдан олдин ер майдонини бериб юборилишидан норози эканини билдириб, хат ёзиб қолдиради.

(Visited 35 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии