Навоийлик аёл уйсиз қолган қизни паспортларини олиб қўйиб, фоҳишалик қилишга мажбурлади

Навоийда уйсиз қолган қизни фоҳишаликка мажбурлаган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Навоий вилоятида яшовчи 29 ёшли Зарина З. таниши 19 ёшли Рохатой Ў.нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланиб, унга ўзи билан бирга яшаши ҳақида айтади. Қиз рози бўлгач, ўзи вақтинча истиқомат қилиб келадиган уйга олиб келиб, шу йўл орқали фуқаролик паспортини қўлга киритади. Сўнг уни моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятга тушириб, мўмай даромад илинжида  уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келади. Бу ҳолат 2021 йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида ошкор бўлди.

Хабарга кўра, Навоий шаҳрида жойлашган «Гумбаз» номли кафеда тадбирга шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган шахсга  Рохатой Ў.ни 400.000 сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида, Зарина З. тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 400 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Зарина З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Зарина З. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда

(Visited 78 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь