Ноқонуний такси ҳайдовчиларига қандай чора кўрилади?

Бугун юртимизнинг қай гўшасида бўлмайлик узоғимизни яқин қиладиган, манзилимизга хотиржам етиб оладиган “такси” ҳайдовчилари хизматимизга доим шай. Лекин уларнинг барчасида ҳам қонуний йўловчи ташиш хуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) эгаси эмаслиги бугун хеч кимга сир эмас.

Сўнгги пайтда аҳоли орасида енгил автотранспортда йўловчиларни ноқонуний ташиш оммавий тус олиб бормоқда. Бундай  такси ҳайдовчилари оддий йўловчи учун бирламчи хавфсизлик кафолатларини таъминламаслигидан хабардормисиз? Бугунги кунда  кимларга йўловчи ташиш ҳуқуқи берилган? Бу хақда  Тошкент шаҳар траснспорт бошқармаси  бошлиғи ўринбосари Ҳожиакбар Рихсиев шундай дейди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019  йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли Қарорида  тижорат асосида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат асосида йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ҳайдовчилар йўловчиларни ташиш ҳуқуқига эга бўлган юридик корхоналарга аъзо бўлиб, лицензия варақаси (лицензия талаблари ва шартларига мажбурий тарзда риоя қилинган ҳолда йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома) асосида амалга оширилади.

Zamon.uz мухбири: Сўнгги вақтларда аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш қонунга хилофлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчага эга бўлмаган шахсий автотранспорт воситалари эгалари томонидан транспорт хизматлари кўрсатилиши натижасида, ноқонуний “Такси”лар кўпайишига олиб келмоқда. Бу каби “Такси”лар фаолиятига чек қўйиш борасида бугун қандай ишлар амалга оширилмоқда.

–  Тошкент  шаҳар транспорт бошқармасининг “Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими” инспекторлари томонидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ инспекторлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳри туманларида олиб борилаётган қўшма рейд тадбирлари давомида аҳолига лицензиясиз (ноқонуний) транспорт хизматларини кўрсатиб келаётган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан ваколати доирасида ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддалари юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Мазкур тадбирлар давомида фуқароларга ташувлар лицензия асосида лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши тўғрисида ҳуқуқий тушунча берилиши натижасида, фуқаролар фаолиятини қонунийлаштириб, лицензия асосида (қонуний) фаолият олиб бормоқда. Шу қаторда, ноқонуний ташувларни олдини олиш мақсадида,  инспекторлар томонидан автотранспорт воситалари тураргохларида ва махалла фуқаролар йиғини биноларида профилактик сухбатлар ўтказилиб, йўловчи ташиш фаолияти  лицензия асосида амалга оширилиши афзалликлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Қўшма рейд тадбирлари ОАВ орқали узатилиб келинмоқда– дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси лицензиялаш сектори бошлиғи Баҳтиёр Исмаилов.            

Қонуний йўловчи ташиш учун бугун барча имкониятлар мавжуд. Лекин шунга қарамай қонунни четлаб ўтиб рухсатномасиз фаолият олиб боришга ҳайдовчиларни нима мажбур қилмоқда? Шу ўринда лицензиясиз фаолият олиб бораётган такси хайдовчисининг фикри билан ҳам қизиқдик.

Мен 18 йилдан бери йўловчи ташиш билан шуғулланаман.. Тўғри, ҳозирги кунда ноқонуний фаолият юритиётган такси ҳайдовчилари жуда ҳам кўп. Лицензия олиб ишламаслигининг сабаби, бошланғич тўловнинг юқори эканлиги. Ундан ташқари ҳар куни 13 мингдан тўлаш керак. Ҳозирги кунда ҳамма ҳам бошланғич тўловни тўлай олмайди. Агар шу бошланғич тўловнинг умумий суммасини  кунлик тўловга сочиб юборса аҳолига бирмунча қулайлик туғдирарди. Шунда 13 минг эмас бир оз кўпроқ тўлансада қонуний фаолият юритиларди.

  Нима бўлганда ҳам барча қонун олдида тенг. Бугун бу мавзуни кўтаришимизга сабаб “такси” ҳайдовчиларни танқид остига олиш эмас балки, мақсадимиз қонунга итоаткорлик қилиб уларни қонун асосида хизмат олиб бориш йўлида тушунчалар беришдир.

 

 Муножат Валиева

(Visited 198 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии