Нурафшон ҳокими лавозимдан озод этилди

Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов эгаллаб турган лавозимидан олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилди.

Маълумот учун, Қаҳрамон Ҳакимов 2019 йилда Нурафшон ҳокими этиб тайинланган эди.

У 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда «ТошуйжойЛИТИ» акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган.

(Visited 19 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии