Олимлар инсоният учун Covid-19 инфекциясидан ҳам “каттароқ” хавф мавжудлигини маълум қилишди


Бу сайёрадаги ҳаво ифлосланиш муаммосидир. Ушбу ҳолат ОИТС, сил ва бошқа касалликларга қараганда анча хавфлидир. Ифлосланган атмосфера баъзи мамлакатларда ўртача умр кўришни 5-10 йилга қисқартиради.

Олимларнинг фикрича, ҳавонинг ифлосланишининг ортиб бориши инсоният учун катта таҳдиддир. Ҳисоб-китобларга кўра,охирги 20 йил ичида Ҳиндистон, Бангладеш, Непал ва Покистонда ҳаво ифлосланиши даражаси 44 фоизга ошган. Ва бу умр кўриш давомийлигини деярли беш йилга қисқартиришга олиб келди.

Таъкидланишича, Жануби-Шарқий Осиёдаги 650 миллион аҳолининг қарийб 89 фоизи зарарли ҳавонинг ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига жавоб бермайдиган жойларда яшайди.

(Visited 294 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии