Оммавий иммунитет коронавирусга қарши курашда муваффақиятли стратегия ҳисобланмайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таъкидлашича оммавий иммунитет коронавирусга қарши курашда муваффақиятли стратегия ҳисобланмайди. Бу ҳақда ССВ расмий каналида маълум қилинди.

Covid-19 га нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60% дан 80% гача қисми касалланиб, соғайиши керак. Бундай оммавий иммунитет ҳосил бўлишини кутиб ўтириш — коронавирусга карши кураш усули ҳисобланмайди.

«Оммавий иммунитет пайдо бўлсин деб коронавируснинг тарқалишига қўйиб берилса, олди олинмаса, бунинг натижасида касалхоналар беморлар билан тўлиб кетади, соғлиқни сақлаш соҳасига босим ортади, аҳоли ораида ўлим ҳолатлари кўпаяди», — дейди Майк Раян, ЖССТнинг соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар Дастурининг ижрочи директори.

 ЖССТ экспертлари коронавируснинг олдини олишда энг самарали чора ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш эканлигини, шу билан бирга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ҳар бир инсон ўзини асраши лозимлигини таъкидлашмоқда.

(Visited 18 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии